«Умид» деб номланган ушбу қурилма Япониянинг Танэгасима оролидаги старт майдончасидан 20 июль, душанба куни кўтарилган. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.
Дастлаб, старт 14 июлга белгиланган эди, аммо ноқулай об-ҳаво шароити туфайли у икки марта қолдирилди. Дубайдаги Муҳаммад бин Рашид космик марказида, Колорадо университетининг атмосфера ва космик физика лабораторияси билан ҳамкорликда яратилган космик зонд етти ойлик парвоздан сўнг 2021 йилнинг февраль ойида Қизил сайёрага етиб келиши кутилмоқда.
БААнинг Марсга қилган парвозидан мақсади атмосферани, иқлим шароити ва ўзгариб бораётган фаслларни ўрганишдир. Космик кема давомийлиги таққосланганда Ердан икки баробар узунроқ бўлган бутун Марс йили давомида орбитада қолиши керак.
Фазовий тадқиқот Марс ҳавоси шаклланадиган пастки атмосфера, шу жумладан чанг бўронларининг пайдо бўлиши билан боғлиқ дастлабки тадқиқни ўтказади. Кема учта камерадан иборат бўлиб, улар Марс атмосферасини кўзга кўринадиган, инфрақизил ва ультрабинафша нурланиш диапазонларини кузатишга имкон беради.