Суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Олий комиссар бошқармаси вакилларига кейинги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, жамиятни демократлаштириш, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Томонлар Ўзбекистон билан БМТ шартномавий органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва махсус тартиб-қоидалар масалаларини муҳокама қилдилар.

Ҳулан Тседев мамлакатимизда, хусусан, инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Ўзбекистон Республикаси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликни, хусусан, БМТ шартнома органлари тавсияларини амалга оширишда эксперт ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш ҳамда Умумжаҳон даврий шарҳнинг тўртинчи цикли доирасида Ўзбекистон миллий маърузасини тайёрлашда фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.