Агентлик маълумотларига кўра, вертолёт Қирғизистон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига тегишли. Мудофаа вазирлиги вертолёт “машғулот парвозлари вақтида мажбурий қўнганини ва жароҳатланганлар борлигини” тасдиқлади, деб хабар беради tass.ru.
Ўз навбатида Vesti.kgнинг хабар беришича, дастлабки маълумотларга кўра, 1 киши ҳалок бўлган, 10 киши жароҳатланган.
“Вертолётнинг қулаб тушиши оқибатида 11 киши тан жароҳати олди, шундан 1 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Тўрт нафари реанимацияда, икки нафарининг аҳволи ўта оғир, олти нафарининг аҳволи ўртача. Қуролли Кучлар ҳаво мудофааси кучлари раҳбарияти ва Қирғизистон Мудофаа вазирлиги ушбу ҳодисанинг сабабларини аниқлаш устида ишламоқда”, — дейилади хабарда.