Бугунги кунда хусусий мулкни ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларига қарамай, ўзбошимчалик билан хусусий мулк ҳуқуқини поймол қилиш, айрим мансабдор шахсларнинг адолатсиз ва асоссиз важлар билан кўчмас мол-мулкка аралашув ҳолатлари кузатилмоқда.
Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида жойларда давлат органлари тизимидаги раҳбар ва мутасаддилар томонидан тадбиркорларнинг мулкка доир ҳуқуқларини бузиш ҳолатлари ҳануз давом этаётганини айтиб, Бизнес-омбудсманга тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузган давлат идораси мансабдорларига нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича ваколат беришни таклиф қилганди.
Таъкидлаш жоиз, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан хусусий мулк дахлсизлиги, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлаш, давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқбузарлик профилактикасини кучайтиришнинг институционал механизмлари янада такомиллашади, деб хабар беради Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати.