Шунингдек, ҳаво ҳароратининг кескин исиб кетиши – АҚШнинг ғарбий шаҳарларидан Хитойнинг саноат марказларигача бўлган ҳудудларда электр энергиясининг узилишларига олиб келмоқда. 

Иссиқ ҳарорат ва қурғоқчилик, пандемиядан кейинги энергияга бўлган талабнинг ўсиши, қазилма ёқилғилари нархининг ортиши, қайта тикланувчи энергия манбаларига жадал ўтиш (режасиз ўтиш) жаҳон электр энергиясида йирик муаммоларни келтириб чиқармоқда. 

Қайд этилишича, дунёнинг кўплаб тадбиркорлари ва хонадонлари учун электр энергияси нархларининг юқори даражада ортиши натижасида ушбу мавсум оғир давом этадиган мавсум бўлиб ҳисобланади. Юқори ҳароратли кунларда кондиционерлардан максимал даражада фойдаланиш сабабли электр энергиясига бўлган талабни кескин оширган. 

Техас штати тармоқ оператори истеъмолчилардан иссиқ об-ҳаво шароити сабаб электр энергиясидан фойдаланишни камайтиришни сўраган.