Жумладан, Агентлик масъул ходимлари учун терминалдан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида махсус тренинг ташкил этилди. Мазкур тренинг компаниянинг малакали экспертлари томонидан ўтказилди.
Унда ходимларга терминалнинг молиявий кўрсаткичлар таҳлилини олиб боришда компанияларни ўзаро таққослаш ҳамда сўнги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларни олишда эса, терминалдан фойдаланиш бўйича маълумотлар берилди. Шунингдек, агентликнинг тегишли ходимларига терминалдан фойдаланиш учун бир ойлик рухсатнома берилди.
Мазкур тренинглар якунига кўра, Bloomberg компанияси билан ҳамкорликни кейинги босқичга кўтариш масалалари муҳокама этилади.