Учрашувда Ўзбекистон ва “БМТ аёллар” тузилмаси ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Хусусан, хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, муносиб иш ўринлари яратиш каби йўналишларга эътибор қаратилди.

Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида гендер тенгликни таъминлашда энг фаол давлатлардан бири сифатида аниқ чора-тадбирларни, жумладан, 2030-йилгача бўлган гендер тенгликка эришиш бўйича стратегияни амалга ошираётгани, шу билан бирга “Ўзбекистон–2030» стратегиясида белгиланган вазифалар БМТнинг ғоялари билан ҳамоҳанг экани алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, суҳбат чоғида келгусида биргаликда амалга ошириладиган режалар, ҳамкорликда ўтказиладиган халқаро тадбирлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.