“Биз ҳозирда расмий маълумотларга кўра энг иссиқ кунлар, ойлар ва энг иссиқ ёзни бошдан кечирдик”, деди Гутерриш БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясининг умумий сиёсий дебатлари очилишида.
Гутерриш глобал исишга қарши курашда етарлича саъй-ҳаракатлар кўрсатмаётган давлатлар ҳақида гапирди.
БМТ Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотларига кўра, 2023 йил ёзи тарихдаги энг иссиғи бўлди. Шунингдек, денгиз сатҳининг глобал ҳарорати кетма-кет уч ой давомида мисли кўрилмаган даражада юқори даражада бўлгани қайд этилди, деб хабар беради mir24.tv.