Нью-Йорк мэриясининг таъкидлашича, БМТ раҳбарининг эмлаш кампаниясида иштирок этиши COVID-19 вакцинасига ишончни оширишга ёрдам беради.

«Бугун мен COVID-19 вакцинасининг биринчи дозасини қабул қилиш бахтига муяссар бўлдим, - деган А.Гутерреш Нью-Йорк шаҳридаги эмлаш марказида уколь олганидан сўнг. - Биз вакцинани ҳамма учун ҳамма жойда мавжуд бўлиши учун барча чораларни кўришимиз керак»

Нью-Йорк шаҳар мэрияси ташқи ишлар бошқармаси бошлиғи Пенни Абейвардена БМТ Бош котиби вакцина қабул қилганидан мамнунлигини билдирган. Бу шаҳарнинг 65 ёшдан катта барча аҳолисини қамраб олган коронавирусга қарши эмлаш кампаниясининг ҳозирги босқичида жуда муҳим.

"БМТ Бош котиби вакцинани олиш учун барча нью-йоркликлар сингари Нью-Йоркдаги давлат мактабларидан бирида онлайн тарзда рўйхатдан ўтгани мени жуда ҳаяжонлантирди", - дея қўшимча қилган у.