Бу ҳақда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волькер Турк Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Дунёда озиқ-овқат етарли, лекин у қуруқдан-қуруқ исроф бўляпти, деди у.

Турк, озиқ-овқат таъминотига эришиш учун озиқ-овқатнинг мавжудлиги, арзонлиги, етарлилиги ва барқарорлигини биринчи ўринга қўядиган тизимга ўтиш кераклигини таъкидлади, деб хабар беради aa.com.tr.