Бу ҳақда БМТнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси хабар берди.
Унга кўра, 344 та шундай таълим муассасаси тўғридан-тўғри зарбага учраган, яна 133 таси эса улар атрофидаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатида вайрон қилинган. Улар орасида 264 та давлат мактаблари, 57 та хусусий мактаблар ва Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича БМТнинг Яқин Шарқ агентлигининг 156 та мактаби киради, деб хабар беради tass.ru.
Ҳисоботда, Ғазо сектори фуқаролик мудофаа идораларининг хабар беришича, 2023 йил октябрь ойидан бери вақтинчалик қочқинлар турар жойи бўлган 180 мактаб ҳам нишонга олинган.