“Раҳбарлар билан COVID-19 юзага келтирган  вазият бўйича маслаҳатлашгандан сўнг, мен штаб-квартирада мавжуд бўлган телеконференцалоқа режимини 2020 йил 31 июлгача узайтиришга узайтиришга қарор қилдим.” Россия янгиликлари агентлиги “Новости” ҳам БМТ бош котибининг ушбу сўзларини келтирган. 

Агентлик маълумотларига кўра, 16 мартдан бошлаб БМТ штаб-квартираси ходимлари коронавирус таҳдиди туфайли, агар уларнинг шахсий иштироки муҳим вазифаларни бажариш учун зарур бўлмаса, видео алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб ишлай бошлаган эди.

БМТнинг Твиттердаги ҳисоботида айтилишича, 11 июнь ҳолатига кўра,  "COVID-19 коронавируси билан касалланган БМТ ходимларининг умумий сони 953 кишини ташкил этди. Уларнинг 187 нафари Малидаги БМТ тинчликпарвар кучларидир.