Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 6 ойида хорижга қиймати 8,0 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 8,3 минг тонна бодринг экспорт қилган. 

Бодринг экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 2,5 млн. АҚШ долларига ошган.

2021 йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистон бодринг экспорт қилган давлатлар:

🔷 Қирғиз Р. – 4,3 минг тонна

🔷Қозоғистон – 3,0 минг тонна

🔷 Россия – 961,3 тонна

🔷 Тожикистон – 24,6 тонна

🔷БАА – 1,3 тонна

🔷 Германия – 0,3 тонна

🔷 Чехия – 0,2 тонна