“Ақлвой” деб ном олган кўчма боғчалар, яъни махсус жиҳозланган тўртта автобус вилоятга келтирилиб, улар эндиликда Ҳазорасп, Боғот, Янгиариқ ва Хива туманларидаги энг чекка қишлоқларда яшовчи болаларни ўзига қамраб олади.
Жами ўн битта бекат ташкил қилиниб, кўчма боғчаларга тортиладиган болалар рўйхати шакллантириляпти. Янги ўқув йили бошланиши билан ушбу усулда яна 384 нафар жажжини ММТларга тортиш имкони яратилади.
Президантимизнинг мактаб ёшигача бўлган болаларни юз фоиз ММТларга қамраб олиш бўйича топшириқларини ижросини таъминлаш мақсадида ҳали мактабгача таълим муассасалари қурилмаган энг чекка ҳудудларда ана шундай замонавий таълим усулидан фойдаланиш йўлга қўйиляпти.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири.