Унга кўра, товарларни божхона кўригидан ўтказиш, уларни омборга тушириш ҳамда божхона назорати ва товарлар ҳаракатини ҳисобга олиш жараёнларини аниқ ва шаффоф ҳужжатлаштириш мақсадида янги божхона ҳужжати шакллари жорий этилди.
Жумладан қуйидагилар тасдиқланди:
- товар ва транспорт воситаларини текшириш натижаларини расмийлаштириш учун божхона кўриги далолатномаси;
- жисмоний шахсларнинг қўл юки ва багажларини текшириш бўйича алоҳида божхона кўриги далолатномаси;
- декларант томонидан товарларни божхона расмийлаштирувидан олдин кўздан кечириш ёки ўлчаш учун электрон мурожаатнома;
- юкларни божхона омборига божхона органи ходимининг иштирокида ёки унинг иштирокисиз тушириш бўйича махсус далолатномалар шакллари.
Мазкур ҳужжатлар божхона органларининг ахборот тизими орқали электрон кўринишда шакллантирилади ва расмийлаштирилади.
Шунингдек, эндиликда автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензияга эга божхона ташувчиларининг Давлат божхона қўмитасига божхона ташувчилари реестрига киритиш учун мурожаат қилиш талаби ҳамда божхона ташувчилари реестрига киритиш учун ариза шакли бекор қилинди.