Унга кўра, хориждан юртимизда фаолият олиб борувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган, ҳужжатларда асосида “велосипед эҳтиёт қисмлари” дея кўрсатилган товарлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Божхона кўриги давомида товарлар юк кузатув ҳужжатлари билан ўзаро солиштирилиб саноқдан ўтказилганида, товарларнинг таснифлаш қоидасига асосан товарлар “эҳтиёт қисм” сифатида эмас, балки “тайёр товар-велосипед” сифатида классификацияланиши аниқланди.
Ваҳоланки, юк эгалари шу йўл орқали 118,2 миллион сўмлик божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш мақсадини кўзлаган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қиймати 427,5 миллион сўмни ташкил этувчи 855 дона тайёр велосипедлар вақтинча сақловга олиниб, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.