Тошкент вилояти божхона бошқармаси вилоят ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдорда уяли телефонларни ноқонуний тарзда юртимизга олиб киришга бўлган уриниш фош этилди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Н.Ш. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида автомашина кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасининг хуфя жойида умумий қиймати 4 млрд. 25 млн. сўмлик 976 дона 6 хил турдаги “Samsung” русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.