Шаҳардаги ов қуролларини сотиш учун мўлжалланган савдо дўконидан юк автотранспорт воситасига ортилган ушбу пиротехника воситалари кўздан кечирилганида, 19 турдаги 7016 дона салютлардан иборат эканлиги маълум бўлди.

Мазкур салютлар хавфлиликнинг II классига тегишли бўлиб, 2021 йилнинг 2 декабридан эътиборан  жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши, реализация қилиниши ва фойдаланилиши тақиқланади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга ушбу ҳолатда олиб қўйилган пиротехника воситаларининг умумий қиймати 1 миллиард сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.