Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти божхона бошкармаси Контрабандага карши курашиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар идоралари ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Миробод туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда хонадонлардан бири белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ерда хорижда ишлаб чиқарилган ва ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 144 турдаги 228 минг 144 қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний равишда сақланаётган экан.

Ушбу ҳолатда олиб қўйилган тамаки маҳсулотлари Ўзбекистон Республикасининг акциз маркалари ҳамда рақамли маркировка кодлари билан қадоқланмаган. Шунингдек, сигаретларнинг инсон саломатлигига зарари ҳақида догоҳлантиришлар ҳам мавжуд эмас. Айни шу жиҳатнинг ўзи мазкур сигаретларнинг асосий қисми контрафакт маҳсулотлар эканлигини англатади.