Маълумки, ҳайвонларнинг тер ва мойналари дунё бозорида харидоргир товар ҳисобланади. Шу сабаб, бунинг ортидан мўмай даромад орттиришни кўзлаган айрим шахслар табиатга зарар етказиш билан бирга, божхона тартиб қоидаларини бузишга уринади.
Юртимизга ўтиш учун “С.Нажимов” чегара божхона постига фуқаро бошқарувидаги кириб келган, “MERCEDES BENZ ACTORS” русумли юк автоулови божхона кўригидан ўтказилганда, юк кузатув хужжатларида кўрсатилмаган, қиймати 45 млн сўмлик, 41 дона (қайта ишлов берилган) хайвон терларини қўшни давлатдан қайта сотиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.