Қувонарлиси, Туркияда давом этаётган ушбу мусобақа ўзбек аёллар боксида илк медаллар қўлга киритилган Жаҳон чемпионати сифатида тарихда қолди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, -50 килограмм вазнли боксчимиз ярим финалда колумбиялик Лорена Валенсияга қарши жанг қилди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, боксчимиз жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.

+81 килограмм вазнли боксчимиз Моҳира Абдуллаева эса чемпионат ярим финалида марокашлик Хаижа Мардига қарши рингга кўтарилди. Афсуски, 1-раундда боксчимиз оёғидан жароҳат олди. Шундан сўнг ҳакамлар жангни давом эттиришга рухсат бермади ва оқибатда ғалаба Марокаш вакиласига тақдим этилди.

Шундай қилиб, мазкур дунё биринчилигини терма жамоамиз 2 та бронза медали билан якунлади.