Унда Осиё терма жамоаси сафида уч нафар боксчимиз жанг ўтказаётганлиги ҳақида хабар қилгандик. Боксчиларимиз биринчи турда Африка вакилларини мағлубиятга учратганди. 

Навбатдаги жанг эртага, 11 июнь куни Россия терма жамоасига қарши ўтказилади. Ўша куни Россия ва Осиё терма жамоалари ўртасида қуйидаги жанглар ташкил этилади: 

-63 кг: Александр Девятов - Баҳодур Усмонов (Тожикистон)

-68 кг: Харитон Агрба - Бобоусмон Батуров (Ўзбекистон)

-75 кг: Павел Сосулин - Сапарбай Аидаров (Қозоғистон)

-80 кг: Савелий Садома - Одилжон Аслонов (Ўзбекистон)

-92 кг: Муслим Гаджимагомедов - Мадияр Саидраҳимов (Ўзбекистон)