WBА бу жангни ўтказишга рухсат берди ва томонларнинг музокаралар олиб бориши учун 30 кун муддат белгилади.

Муроджон Аҳмадалиев (9-0, 7 КО) 3 апрель куни Тошкентда ўтказилган бокс оқшомида IBF камарини япониялик Рёсуке Ивасадан ҳимоя қилган ва 5-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.

АҚШлик 31 ёшли Ронни Риос (33-3, 16 КО) 2019 йил Диего Де Ла Хояни муддатидан олдин мағлуб этиб, WBА Gold камарини қўлга киритган. У ўзининг охирги жангини жорий йилнинг 12 февраль куни ўтказиб, Оскар Негреттени очколар ҳисобида енгган.

Профессионал бокснинг супер енгил (63,5 кг) вазн тоифасида фаолият олиб борувчи боксчимиз Жамшид Нажмиддиновнинг ҳам навбатдаги жанги санаси маълум бўлди. У 28 май куни АҚШнинг Техас штатида ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Ушбу жангда унга ким рақиблик қилиши ҳозирча номаълум.