Бошқарма маълумотларига кўра, ёнғинни ўчириш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус техникаси ва шахсий таркиби жалб қилинган. Ҳодиса сабабларини аниқлаш ва етказилган зарарни баҳолашга ёрдам бериш учун тергов ҳаракатлари ўтказилади.

Озарбайжон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, ёнғин оқибатида бир киши – 1962 йилда туғилган тадбиркор Рази Гасимов ҳаётдан кўз юмди. Унинг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган. Ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар беради mir24.tv.

“Савдо бинолари ичидаги ёнғин оқибатида хусусий тадбиркорларга тегишли турли турдаги товарлар бутунлай ёниб кетган. Ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш учун турли экспертизалар тайинланган. Ҳозирда тезкор-тергов тадбирлари давом этмоқда”, – дейилади мамлакат назорат агентлиги хабарида.