Муассасаниг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Отабек Носиров, туман ҳокими ўринбосари Б.Норқулов, мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Г.Парпиева ҳамда бошқарма мутахассислари, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиқганлар мамлакатимизда ёш авлоднинг жисмоний соғлом ва маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун барча шароитлар яратилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Мазкур ташкилотда гуруҳ хоналари, алоҳида ошхона, мусиқа ва спорт зали, ёзги айвончалар ва ўйин майдончалари, тиббиёт ва психолог хоналари мавжуд.