Таъкидланганидек, Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18-19 февраль кунлари вилоятга ташрифи давомида берилган тегишли топшириқлар натижасида бунёд этилган ушбу Меҳрибонлик уйи биноси истиқлолимизнинг 30 йиллик шодиёнаси арафасида болажонлар учун катта совға бўлди.

Мазкур янги бинода 76 нафар тарбияланувчига мўлжалланган ётоқхона, ўқув хоналари, 10 турдаги тўгарак хоналари, 80 ўринли ошхона биноси, ёпиқ бассейн, замонавий спорт заллари мавжуд. Ҳудуддаги очиқ спорт ва ўйин майдончалари янгидан қурилди. Шунингдек, муассасага тегишли барча майдонлар қайтадан ободонлаштирилди, хоналар ичига замонавий электрон ўқув техника воситалари ва жиҳозлар ўрнатилди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, ушбу Меҳрибонлик уйи 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, айни вақтда бу ерда 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган  40 нафар ўғил-қиз тарбияланади.