Тур Pinanga subterranea деб номланди. Олимлар бу тур қандай қилиб ҳозирча сақланиб қолганини айта олмаяпти. Аксарият ўсимликлар, гул ва мевалар ердан юқорига қараб ўсади. Бу чанглатишни ва уруғларнинг тарқалишини осонлаштиради. Бу жараёнлар ер остида қандай содир бўлиши мумкинлиги тадқиқотлар олиб боришни талаб қилади, деб хабар беради mir24.tv.
“Pinanga subterranea ер остида гуллайдиган ва мева берадиган ягона пальма туридир”, деди Кьюдаги Қироллик ботаника боғи илмий ходими доктор Бенедикт Кунхойзер.