Таҳлил натижаларига кўра, жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 13 нафари республика, 195 нафари вилоят ва 1 577 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 1 210 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 158 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 129 нафари фирибгарлик, 74 нафари порахўрлик, 22 нафари мансаб сохтакорлик, 15 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 7 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва 170 нафари бошқа жиноятларни содир этган.

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 668,2 миллиард сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 599,1 миллиард сўми ундирилган.