Шу боис ҳам, хopижий мaмлaкaтлapдaги Ўзбекистoн фуқароларига хизмaт кўpсaтиш, улapнинг ҳуқуқ вa мaнфaaтлapини сaмapaли ҳимoя қилиш тизимини такомиллаштириш долзарб аҳамиятга эга. Рақамларга эътибор қаратсак, Ўзбекистон Республикасида ҳозирда 14 млн.га яқин ишчи кучи бўлса, ҳар йили 600 мингга яқин янги меҳнат ресурслари кириб келмоқда.

Бу мамлакатимизда ҳар йили шунча миқдорда ойлик маоши юқори бўлган иш ўрнини яратишимиз зарурлиги кўрсатади. Бугунги кунда хорижий давлатларга юқори малакали мутахассисларни тартибли равишда ишлаш учун юбориш ўзини самарадорлигини кўрсатмоқда. Ўзбекистон катта меҳнат кучи потенциалига эга, ҳамма гап ундан қандай, нима мақсадда фойдаланишда. Вақтлар бўлди, меҳнат мигрантларига паст назар билан қаралди. 2016 йилга келиб, уларга нисбатан қараш тубдан ўзгарди. Ниҳоят, улар Ўзбекистон иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатувчи кучга айланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда қуйидаги муҳим масалани қайд этдилар:

“Чет элда билим олаётган, меҳнат қилиб даромад топаётган юртдошларимизни, уларнинг мамлакатимизда яшаётган оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқдик. Бундай фаолият ҳеч қачон тўхтаб қолмаслиги учун Конституциямизга давлат чет элда яшаётган ва ишлаётган фуқароларимиз ҳамда ватандошлар билан мунтазам алоқаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш ҳақида ғамхўрлик қилади, деган қоидани киритиш даркор.” Шу боис, ҳам бугунги кунда Конституциядан тортиб махсус кодификациялашган ҳужжат асосида хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизни ҳуқуқларини халқаро даражада ҳимоя қилиш механизмларини яратиш зарур.

Конституциянинг 22-моддасида Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши таъкидланган. Гарчи амалдаги Конституцияда ҳар бир шахснинг меҳнат ҳуқуқи кафолатланиши, адолатли меҳнат шароитларида ишлаши, ноқонуний меҳнатга йўл қўйилмаслиги келтириб ўтилган бўлса-да, айнан хориждаги меҳнат мигрантларини ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга халқаро шартномавий ҳимоя тақдим этилиши аниқлаштирилмаган. Конституцияга киритилиши белгиланаётган ҳуқуқий асосларнинг барчаси, махсус кодификациялашган ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Халқаро хусусий ҳуқуқ кодексида тўлиқ баён қилиниши зарур. Мазкур кодекс доирасида рақамлашган меҳнaт мунoсaбaтлapи феноменини киритиш билан боғлиқ масалаларга ҳам алоҳида урғу бериш зарур.

Мухтасар қилиб айтганда, Конституцияга киритилаётган хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ барча янги ҳуқуқи нормалар Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқ фаровонлиги юксалиши ва суверен давлатимизнинг жаҳон миқёсидаги нуфузини оширишга хизмат қиладиган яхлит меъёрий-ҳуқуқий базани яратишни яқин йилларда якунлашга хизмат қилади.

 Бекзод МУСАЕВ,

Тошкент давлат юридик университети бўлим бошлиғи,

юридик фанлари доктори,

доцент