“Қуёшли маҳалла” танлови ғолибларини қуйидаги тартибда мукофотланади.

— Республика бўйича бош соврин - базавий ҳисоблаш микдорининг 1 200 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги электромобиль;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳар бири бўйича:

— 1-ўрин - БҲМнинг 400 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги 10 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизимини ўрнатиб берилади:

— 2-ўрин - БҲМнинг 200 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги 5 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизимини ўрнатиб берилади;

— 3-ўрин- БҲМнинг 100 баравари миқдоригача бўлган қийматдаги 3 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизимини ўрнатиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, танлов 2023 йил 15 мартдан 1 июнга қадар ўтказилади. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролари йиғинлари миқёсида ўтказилади ҳамда 14 та ҳудуднинг ҳар бири бўйича ғолиблар аниқланади.