Лойиҳа Саудиянинг ACWA Power компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Янги ИEС қурилишининг бошланиши 2021 йил 24 январда берилган эди.
Қуввати 1500 МВт бўлган Сирдарё иссиқлик электр станциясини қуришда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича лойиҳани амалга ошириш Ўзбекистон энергетика соҳасида янги формат – давлат-хусусий шериклик (ДХШ) ни жорий этиш натижаси бўлди.
Шу билан бирга, ACWA Power компанияси энг замонавий дизайн ечимлари ва энергияни тежайдиган технологиялардан фойдаланишни режалаштирган. Бу эса, ушбу лойиҳанинг самарадорлигини 60 фоизга етказиш имконини беради. Бу янги иссиқлик электр станциясида электр энергиясини ишлаб чиқариш учун табиий газдан фойдаланадиган ҳозирги иссиқлик электр станцияларидан деярли икки баравар кўпроқ тежаш имконини беради.
Умумий тахминий қиймати 1,2 миллиард долларни ташкил этадиган мазкур ИEСнинг қурилиши Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Саудиянинг ACWA Power компанияси ўртасида 2020 йил март ойида имзолаган ҳамкорлик шартномаси асосида бошланди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.