Шаҳриёров Шоҳруҳ Шуҳрат ўғли – 1996 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Ўзбекистон Республикаси фуқароси. Муқаддам Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Н.Маҳмудов кўчасида яшаган.

Аниқланган маълумотларга кўра, у ўзининг инстаграмдаги саҳифасида экстремистик мазмундаги материалларни жойлаштириш орқали тарқатиб келган ҳамда Суриянинг "Идлиб" шаҳрига жиҳод қилиш мақсадида кетиб, у ерда 40 кунлик (моаскар) бошланғич жанговар тайёргарликдан ўтган.

Мазкур ҳолатда юзасидан Ш.Шаҳриёровга нисбатан Ангрен шаҳар ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 155(2)-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.