Текширув давомида ушбу транспорт воситаларининг двигателлари автомобилларга тегишли эмаслиги, қўшимча жиҳозлар ўрнатилгани ва шовқин даражаси юқорилиги аниқланди.

Шундан сўнг ҳайдовчиларга маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автоуловлар вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилди.

Қайд этиш лозимки, ҳайдовчилар автомобилларига Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилдаги 758-сонли қарори асосида рухсатнома олмай туриб, бошқа турдаги двигателлар ўрнатиш тақиқланади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Ахборот хизмати