Йирик бизнесменларни кўпчилик маънавиятдан анча йироқ бўлса керак, деб ўйлаши табиий. Аммо уларнинг бизнесдаги муваффақиятларига китоблар ҳам сабабчи бўлишини аксариятимиз хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. “Microsoft” асосчиси Билл Гейтс ҳам китобларни саралаб ўқийди, десак хато бўлмайди. Унинг Барак Обаманинг “Ваъда қилинган замин” китобини энг яхши мемуарлардан бири, деб атагани фикримизни исботлайди.

Шунингдек, Гейтсга кўра, Ричард Поверснинг “The Overstory” асари ёввойи табиатни асраб-авайлашга қаратилган жуда яхши мурожаат. Китоб 2019 йилда Пулицер мукофотига сазовор бўлган.

Гейтс санаган 3 асар Жеффри Иммелтнинг “Hot Seat” китоби бўлди. Aсар муаллифнинг 2008 йил глобал иқтисодий инқироз давридаги  “General Electric” компаниясидаги бошқарувчилик тажрибасидан ҳикоя қилади.