Ҳар эҳтимолга қарши, кабинада ҳайдовчи бўлган, аммо автоматик бошқарув тизимининг ўзи поездни ҳаракат бошланишидан то тўхташигача йўналиш бўйлаб бошқарган.

Японияда туғилишнинг камайиши ва қарилар сони кўплиги туфайли темир йўллар ҳайдовчилари етарли бўлмайди, деб ҳисоблаб, бошқарувчисиз технологияни илгари сурмоқда.

Шинкансен — Япониядаги тезюрар темир йўл тармоғи бўлиб, мамлакатнинг йирик шаҳарлари ўртасида йўловчиларни ташишга мўлжалланган. У “Жапан Раилwайс” компаниясига тегишли. Биринчи линия Осака ва Токио ўртасида 1964 йил октябр ойида Ёзги Олимпия ўйинлари учун очилган бўлиб, поезд 515 км узунликдаги 17 та станциядан иборат масофани икки ярим соатда босиб ўтган эди. Шинкансен поездлари “ўқ поезди” деб ҳам аталади, деб хабар бермоқда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати.