Жумладан, Агентлик масъул ходимлари, Раҳбар кадрларни тайёрлаш маркази вакиллари ҳамда 10 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг кадрлар бўлинмалари ходимлари "Янги Ўзбекистон" университетида бўлиб, бошқарув самарадорлиги ва инсон ресурсларини бошқариш тажрибасига оид тақдимот билан танишди.
Университет республикамиз ва дунё тажрибасининг энг илғор ютуқларини ўзида мужассам этган, барча институт ва университетларимизга намунавий модель бўлиб хизмат қиладиган янги замонавий таълим муассасасидир.
Муассаса вакиллари томонидан инсон омилисиз ишга қабул қилиш электрон платформаси имкониятлари тақдимот қилинди. Ушбу платформа сунъий идрок ёрдамида бир неча минглаб номзодлар билан онлайн суҳбатлашиш ҳамда муносиб номзодларни саралаб олишга, анъанавий тартибга кўра номзодларни саралаш учун сарфланиши мумкин бўлган вақтни тежашга ёрдам беради.
Бу каби платформалар бир қатор ривожланган давлатларда, шунингдек, Amazon, Tesla, Samsung ва LG каби йирик компанияларда йўлга қўйилган.
Тадбирда соҳага оид яна қатор тажрибалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.