Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, шу йилнинг 10 апрель куни тунги соат 22:23 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани “Яккатут“ МФЙ ҳудудида 2 ёшли бола йўқолиб қолганлиги ва ўша ҳудуддаги жарликка тушиб кетганлигидан гумонланиб хабар берилган.

Хабарга асосан, айтилган манзилга Бўстонлиқ туманининг бир гуруҳ қутқарувчилари етиб борган.

Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида бола ўша ҳудуд яқинидаги жарликнинг тахминан 25 метр бўлган чуқурлигидан топилган ва юқорига олиб чиқилиб, соғ-саломат ота-онасига топширилган.

Ҳозирда боланинг аҳволи яхши.