Савдолар натижасида давлат объекти 8,5 миллиард сўмга сотилди.

Аукцион ғолибида 5,2 гектар ер майдонига эга бўлган ушбу объектда 24 ой мобайнида туристик хизмат кўрсатиш мажмуаси, шу жумладан, 3 юлдузли, камида 3 қаватли, 100 ўринли меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш мажбурияти мавжуд.