Унда Бoтир Зoкирoв ижoди вa мeрoсини ёшларни миллий вa умуминсoний қaдриятлaр руҳидa тaрбиялaш бoрaсидaги ўрни ва аҳамиятини ўргaниш ҳaмдa уни кeнг тaрғиб этиш, унинг ижодий тажрибаси орқали муносиб издошлар тарбиялаш каби масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон давлат консерваториясида профессор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида мусиқа санъатининг назарий жиҳатлари кенг ўрганилиб, мунтазам равишда илмий-назарий конференциялар ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, “Ботир Зокиров ижодий меросининг миллий санъатимиз тараққиётидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида талабалар томонидан тайёрланган маърузалар, хонанданинг ҳаёти ва ижоди, унинг дилрабо қўшиқлари таҳлили, қўшиқларининг шеърлар билан ҳамоҳанглиги каби масалаларга бағишланган тезислар, илмий мақолалар ҳамда айни шу мавзуда хорижлик мутахассисларнинг ёзган мақолалари ўрин олган китоб чоп этилди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги ахборот хизмати.