Кўчалар ўрнида дарёлар юзага келди. Бразилия шимоли-шарқидаги Мараньян  штатида сув тўпланди. Шаҳарлар сув остида қолди.

Қишлоқларда йўллар ювилиб кетди. Аҳоли пунктлари бир-биридан узилган.

Бразилияда сув тошқини кучли ёмғир ёғиши туфайли юзага келди. Ёғингарчилик март ойининг охиридан бери тўхтамади. Тўққизта дарё ўз қирғоқларидан тошиб чиқди.

Расмийлар 64 та ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Олти киши ҳалок бўлди, саккиз мингга яқин киши бошпанасиз қолди. Умуман олганда, 36 мингга яқин оила тошқиндан жабр кўрди.

Бразилия Президенти  Луис Инасиу Лула да Сильва федерал ҳукуматдан ёрдам ваъда қилди. Жабрланган ҳудудларга озиқ-овқат, сув ва фавқулодда ёрдам воситалари юборилган.

Кучли ёғингарчилик туфайли кўчкилар юз бериши мумкин. Баъзи ҳудудларда узунлиги олти юз метр ва чуқурлиги 70 метргача бўлган улкан ёриқлар пайдо бўлди. Шу билан бирга, яқин кунларда Мараньянда ёмғир тўхтамайди. Синоптиклар 100 ммгача ёғингарчилик юзага келишини маълум қилди, деб хабар беради mir24.tv сайтида.