Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир неча киши жабрланган, улар орасида пенсионер ва болали аёл ҳам бор. Бруски ҳокимлиги маълумотларига кўра, шаҳарнинг 75 ёшли фуқаросининг тўпиғи синган ва умуртқаси шикастланган. У оғир аҳволда шифохонага етказилган.
Болани қўлига олган 37 ёшли аёл енгил тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. Боланинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.
Вояга етмаган 14 ёшли қиз ҳам қўлидаги оғриқдан шикоят қилиб, шифокорларга мурожаат қилган, аммо шифохонага ётқизиш талаб қилинмаган.
Воқеа жойидан олинган кадрларда аскарлар колоннаси ортидан ҳаракатланаётган “жип” тўсатдан бошқарувни йўқотиб, пиёдалар йўлагидаги томошабинлар устига ҳаракатланганини кўриш мумкин. Кадрларда тўқнашувдан сўнг аёл ва боланинг ерга йиқилиб тушгани акс этган.
Маҳаллий ҳокимият вакиллари жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатганини тасдиқлади ва хизмат текширувини бошлади. Қайд этилишича, транспорт воситаси ҳарбий қисмлар ёки шаҳар тузилмаларида рўйхатдан ўтмаган, балки хусусий автоклубга тегишли, деб хабар берди gazeta.ru.