Бу ҳақда DW хабар берди.

Ўнлаб маҳаллий аҳоли вакиллари Бразилиянинг Белем шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши конференцияси ўтказилган бинога бостириб киришга уринишди. Намойишчилар қўриқчилар билан тўқнашишди ва баъзилари жароҳат олди. Қўриқчилар охир-оқибат уларни чекинишга мажбур қилишди. Конференция иштирокчилари вазият ҳал бўлгунча бино ичида қолишга мажбур бўлишди: кейинчалик уларга чиқиб кетишга рухсат берилди.

Бразилиядаги туб аҳоли етакчилари ўрмонларни бошқариш бўйича қарорлар қабул қилинганда саммитда уларнинг позицияси ҳисобга олинишини истамоқда. Каяпо халқининг нуфузли вакили Раони Метуктире кўплаб бразилиялик маҳаллий аҳоли тропик ўрмонларидаги мавжуд саноат ва ривожланиш лойиҳаларидан норози эканлигини айтди. У Бразилия ҳукуматини Амазонкани ҳимоя қилиш учун аборигенларга кўпроқ ҳуқуқлар беришга чақирди. Конференция олдидан Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва маҳаллий халқларни “муҳим музокарачилар” деб атади.

БМТнинг 30-Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси – COP30 иқлим ўзгаришига қарши курашда бурилиш нуқтаси бўлган Париж келишувидан 10 йил ўтгач, Бразилияда бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди 24.kg.