Brent маркали нефтнинг ноябрь ойидаги фьючерслари нархи аввалги савдо сессияси ёпилишига нисбатан 3,02 фоизга ошиб, бир баррели 100,88 долларни ташкил этди. Бир неча дақиқа олдин эса кўрсаткич 24 июлдан бери биринчи марта 101 доллардан юқори кўтарилди.
Айни пайтда WTI маркали нефтнинг октябрь ойидаги фьючерслари 3,09 фоизга қимматлаб, бир баррели 95,9 долларга етди, деб хабар берди Kazinform.
Аввалроқ Яқин Шарқдаги можаро фонида Brent нефти нархи 100 долларга яқинлашгани ҳақида хабар берилган эди.