Савдо маълумотларига кўра, Brent маркали нефть нархи 28 июндан буён биринчи марта баррелига 73 доллардан пастга тушди.
Москва вақти билан 20.55 ҳолатига кўра, Brent нефтининг февраль фючерслари нархи 4,02 фоизга пасайиб, бир баррель учун 72,96 долларни, WTI учун январь фючерслари эса 4,25 фоизга пасайиб, 68,28 долларни ташкил қилган, деб хабар беради ria.ru.