Саёҳатчи мақоласида Ўзбекистоннинг қадимдан Буюк ипак йўли туташувларидан бошлаб, Хитойни Ўрта ер денгизи билан боғлайдиган қадимий савдо йўлларини тасвирлайди. Ушбу йўналишдаги машҳур жойлар – Хива, Самарқанд, Бухоро шаҳарларидир.

«Ўзбекистон бир неча йил аввал Саймон Ривнинг «Станслар билан танишув» сериалида намойиш этилганида, биринчи марта қизиқишимни уйғотган жой эди ва у мени жуда ҳайратга солганди», - деб ёзади сайёҳлик бўйича маслаҳатчи Эмма Саваж.

Эмма Ўзбекистон, албатта, ўз хоҳиш-истаклари рўйхатида эканлигини таъкидлаб, мамлакатни Буюк Британия билан солиштирди:

«Унинг гавжум бозорлари, чойхоналари, маҳаллий ҳаёт тарзи ва диққатга сазовор жойлари сизни ажиб ҳисларга чўмдиради. Бу мамлакат Буюк Британиядан маданиятдан тортиб то ландшафтгача кескин фарқ қилади», деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

Маълумот учун: «Rutland & Stamford Mercury» газетаси – Британиянинг ҳафталик минтақавий газетаси бўлиб, у Johnston Press медиа-концернига тегишли. 2017 йилнинг январь ойида Iliffe Media нашриёт гуруҳи томонидан сотиб олинган.