Британиялик нуфузли бизнесмен-миллиардер Гопичанд Ҳиндужа «Ҳиндужа Гроуп» оилавий холдингга раҳбарлик қилади. Холдинг автомобилсозлик, нефтни қайта ишлаш, телекоммуникациялар, молия, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда фаолият юритади.
Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий ва инвестициявий, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.
Британия томони Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини билдирди.
Учрашув якунида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди, деб хабар беради «Дунё» АА.