Кечани филиал директорининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Худойқул Мулкомонов қисқача кириш сўзи билан очиб, барчани шеърият байрами билан табриклади. Шундан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими этакчи мутахассиси, шоир ва публитсист Нортўра эргашов шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлади.
Қизғин тус олган мушоирада ёш ижодкорлар, "Сурхон", "Ҳилол" клублари аъзолари, жумладан, Темур Назир, Самандар Жўраев, Абдукарим Диёровлар ўз шеърлари билан қатнашди. Кеча шеърият шайдолари, ўқитувчи ва талабалар, ёш ижодкорларда унутилмас таассурот қолдирди.
Образли қилиб айтганда, Усмон Азим шеърлари янграганда гўё кўнгиллар осмонида чақинлар чаққандек бўлди: "Бу дунёни сирга кўмиб яшаш керак..." Ҳа, шеъриятни, адабиётни севган қалблар ҳаётнинг қадрига этади. Беғубор орзулар ва эзгу мақсадлар иштиёқида Устоз ҳузурида шеър ўқиган йигит -қизларни кузатиб улар келгусида юртимизнинги ишончли тоғларига айланишига ишондим.
Донохол Жумаева,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими бош мутахассиси