"14 июнь – Бутунжаҳон донорлар куни" муносабати билан Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг ташаббуси билан “Хавфсиз қон ҳаётни сақлайди”, “Соғлом дунё учун қон топширайлик” шиори остида қонга муҳтож беморларга кўмак бериш мақсадида, божхона ходимлари кўнгилли равишда қон топширди.
Донор ўз қонини бериш орқали жамиятдошининг ҳаётини сақлаб қолиши, унга янги ҳаёт туҳфа қилиши мумкин. Ҳар куни минглаб инсонлар донор қонига муҳтож бўлади. Қонни сунъий тарзда ишлаб чиқишнинг имкони бўлмагани сабабли, беғараз қон топшириш беморларга ёрдам бериш орқали яхшилик қилишнинг ягона манбаидир.
Эзгуликнинг ёрқин намунаси бўлган бу каби тадбирлар беморлар дардига шифо топиш, уларни соғлом ҳаётга қайтаришда муҳим аҳамият касб этади.
Қон донорлиги ─ жамият саломатлиги учун берилиши мумкин бўлган беғараз ёрдам. Бу яхшилик, албатта, бир куни қайтади.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси