Жорий йилда биологик эскирган навлар ўрнига янги юқори ҳосилли иқлим шароитларига мос 9 та (шундан 4 та маҳаллий)  буғдой навлари  93,5 минг гектарга майдонга сочилган.

Ҳозиргача экин азотли минерал ўғитлар билан 3 марта тўлиқ, шунингдек,  5-6 марта баргидан озиқлантирилган. 

Яқинлашиб келаётган ўрим мавсумига жами 293 дона ғалла ўриш комбайнлари жалб қилиниб, улар 148 та отрядларга бириктирилди. Отрядларга 1 210 дан ортиқ автомашиналар хизмат кўрсатади.  Кунига 17 минг тонна (бир комбайнга ўртача 60 тонна) ғалла ўриб олиш орқали ўримни 15 кунда тугаллаш чоралари кўрилади. Жами тайёрланадиган режалаштирилаётган 674 минг тонна ғалла қуйидагича тақсимланади.

270,3 минг тоннаси (40%) давлат захираси учун дон корхоналарига топширилади. (53,1 минг тоннаси кейинчалик очиқ биржа савдоларида сотиш учун сақлашга) ва уларга ҳар бир килосига 3 минг сўмдан (сақлашга берилгандан ташқари) жамғарма ҳисобидан тўланади. 108,3 минг тоннаси қилинган қўшимча шартномаларга асосан вилоятдаги балиқчилик, парранда ва чорвачилик фермерларига сотилади. (Улар томонидан ҳозиргача 17,8 минг тонна ўғит, 206 тонна ёқилғи ва 9,1 млрд. сўм пул кўринишидаги ёрдам кўрсатилган). 50 минг тоннаси (7 %) қисми 12 та ғаллачилик кластерлари томонидан шартномавий келишувларга асосан олинади.

Шунингдек, фермер хўжаликлари ихтиёрида қоладиган дон миқдори   246,2 минг тоннани ташкил қилиб, бу ўтган йилга нисбатан 85 минг тонна (149 %) га кўплиги ҳисоблаб чиқилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, вилоят аҳолисининг йиллик ун маҳсулотига бўлган талаби 195,7 минг тоннани ташкил қилмоқда. Мазкур талабни тўла қоплаш мақсадида 12 та дон қабул қилиш масканларига алоҳида вакиллар бириктирилади.

Ҳар ойда талабдан келиб чиқиб, вилоятда ўртача 17 минг тонна ун ишлаб чиқарилади ва аҳолига етказиб берилади.

46 та олис ва тоғли ҳудудлардаги 136,9 минг нафар (вилоят аҳолисининг 4,6%) аҳолига ун маҳсулотларини етказиб беришдаги транспорт харажатлари вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Нархларни тизимли назорат қилиш мақсадида, ҳар бир маҳаллада депутатлар, нуронийлар ва фаоллардан иборат жамоатчилик комиссиялари фаолияти йўлга қўйилади.

Вилоятдаги ун маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи 98 та, қолипли нон ишлаб чиқарувчи 253 та ва нон ёпувчи 1083 та тадбиркорлик субъектларига солиқ ва прокуратура ҳузуридаги департамент вакиллари бириктирилиб, нархлар назоратга олинади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Ахборот хизмати