Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, унда бутун дунёнинг 66 мамлакати орасида ҳамюртларимиз ҳам медаллар учун кураш олиб боради.
Қайд этиш жоизки, Ислом бирдамлиги ўйинларига тайёрланаётган асосий таркибимиз куни кеча Грузияда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Мураббийлар штаби Будапешт турнирига иккинчи таркиб вакилларини жалб этган. Шундай бўлса ҳам улар орасида Ҳикматиллоҳ Тўраев, Шаҳрам Аҳадов каби номларни учратиш мумкин. Тўлиқ таркиб:
-60 кг: Мирзоҳид Маҳамаджонов
-66 кг: Раҳимжон Субхонов
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев
-81 кг: Мусо Собиров
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров
-70 кг: Нодира Йўлдошева
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада жаҳон рейтинги қатори Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун ҳам қимматли рейтинг очколари ўйналади. Жамоамиз эртага Будапешт шаҳрига йўл олади.